Apple компанияси iPhone 6 ва iPhone 6 Plus смартфонларининг янги реклама роликларини тақдим этди. Бу ҳақда Phonearena.com хабар берди, деб ёзади «Пароль» нашри.
Реклама роликларда таниқли телебошловчи Жимми Фаллон ва хонанда Жастин Тимберлейк иштирок этган. Видеоларда уларнинг ўзи кўринмаса-да, овозлари ва ҳазилларини тинглаш мумкин.
Биринчи видеороликда iPhone 6 смартфонларининг катта дисплейи, улардаги юқори хусусиятларга эга процессор ва тезкор хотира имкониятлари сабаб янада яхшироқ ўйинлар ўйнаш мумкинлиги тасвирланади.
Иккинчи видеоролик эса iOS операцион тизимида ишлаётган Apple қурилмалари — Mac компьютери, iPad планшети ва iPhone смартфони ўртасидаги Continuity — қўнғироқларни амалга ошириш функцияси кўрсатилади.
Изоҳ (0)