Шри-Ланкада қутурган фил буддачилар томонидан улуғланадиган «Тафаккур дарахти» олдида икки зиёратчини босиб кетди. Бу ҳақда маҳаллий полиция идораларига таянган «РИА Новости» ахборотига асосланиб, «Кун» хабар беради.
Фил тонг пайтида яқинда сайланган мамлакат президенти Махинда Раджапакснинг мамлакат пойтахти Коломбо шаҳридан шимолга томон 200 км узоқликда жойлашган Анурадхапура шаҳридаги қароргоҳи ёнидан шиддат билан югуриб ўтган. У Бодха дарахтини зиёрат қилгани келган оломон ичига ёриб кирган ва икки кишини босиб кетган. Натижада улар ҳалок бўлган.
Полиция ходимлари филга ухлатувчи дори солинган ўқ узиб, уни тинчлантирди ва оёқларини боғлаб қўйди. Ҳозирда полициячилар уни яқин орадаги жунглига қайтариш масаласини ҳал қилмоқда. Улар ҳозирча ҳайвоннинг бу тажовузкорлигига нима сабаб бўлганини аниқлай олмади.
Маълумот учун, буддачилар Будданинг 2550 йил Бодха дарахти остида ўтириб, охир-оқибат тафаккурнинг олий даражасига эришган дарахтнинг уруғидан униб чиққан деб ишонади. Дарахтни кун бўйи қуролланган соқчилар қўриқлайди.
Шри-Ланкада филлар илоҳий ҳайвонлар ҳисобланади ва қонун билан ҳимояланади. Бу мамлакатда 1900 йилда 12 минг фил бўлган, фермерлар томонидан қириб ташлангани сабабли ҳозирда уларнинг сони 7,5 мингтадан ортиқни ташкил қилмайди.
Изоҳ (0)