Германиянинг Knauf International GmbH компанияси ўзининг Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш қувватларини ошириш учун 50 миллион долларга яқин сармоя киритади. Бу ҳақда «Knauf МДҲ» гуруҳи бошқарувчиси Янис Краулис маълум қилди, деб хабар бермоқда UzDaily.
Унинг сўзларига кўра, компания хўжайинларидан бири Николаус Кнауфнинг Ўзбекистон бош вазири билан 2013 йилги учрашувида компания Ўзбекистонга сармоя киритишни давом эттириш истагини билдирган. Ҳозирда томонлар янги инвестиция шартномасини ишлаб чиқмоқда. Қуруқ қурилиш аралашмалари ва гипсокартон ишлаб чиқаришни кенгайтиришга йўналтириладиган янги сармоя миқдори 50 миллион долларга яқин бўлиши маълум қилинган.
Knauf компанияси бунгача Ўзбекистонга 51 миллион доллардан ортиқ сармоя киритган бўлиб, 2009 йилдан буён «Бухорогипс» ҚК АЖ йилига 50 минг тонна қуруқ қурилиш аралашаси, 2011 йилдан бошлаб «Knauf Гипс Бухоро» МЧЖ ЧК йилига 20 миллион квадрат метр гипсокартон ишлаб чиқаради.
Изоҳ (0)