Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Александр Волков Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ёрдамчи мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов раислигида ўтган терма жамоалар маркази мутасаддилари ва мураббийлар иштирокида ўтган мажлисда қарор қабул қилинди, деб хабар бермоқда федерация матбуот хизмати.

Фото: fcbunyodkor.com

Фото: fcbunyodkor.com

Волковнинг қўшилиши Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабининг таркибига ҳеч қандай таъсир қилмайди. Шуҳрат Мақсудов катта мураббий лавозимида иш олиб боради. Бахтиёр Ашурматов ва Александр Волков ёрдамчи мураббий сифатида ишлайди.

Ўзбекистон терма жамоаси 2015 йилги Осиё Кубоги баҳсларига тайёргарликни 2 даврга бўлади. Биринчиси 1−14 декабрь кунлари, иккинчиси эса 17−29 декабрда БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтади.

Тайёргарлик давомида миллий терма жамоа 5 та ўртоқлик учрашувини ўтказади. Режага кўра, дастлаб 4 декабрда биринчи рақиб Янги Зеландия Премьер Лигаси клуби «Окланд» бўлади. Шундан сўнг Миржалол Қосимов жамоаси Қувайт (10 декабрь), Фаластин (13 декабрь), Иордания (20 декабрь) ва Ироқ (25 декабрь) билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди