Россиянинг Красноярск ўлкасида -52 даражадаги совуқ ҳаво ҳарорати кузатилмоқда ва бу ҳарорат Игарки аэропортидаги Ту-134 самолётини турган жойида музлатиб, қотириб қўйди. Бу ҳақида «Kun.uz» хабар бермоқда.
https://www.youtube.com/watch?v=a0wGCBpnnWw
Бугун парвоз қилиши керак бўлган самолётга йўловчилар келиб жойлашган. Бироқ самолёт ўрнидан қимирлай олмаган. Авиакомпания ходимлари шоссега махсус мой тўкишган, аммо ўзгариш бўлмаган.
Бу муаммони йўловчилар ўзлари ҳал қилди. Бортдаги 70 нафар йўловчи тушиб келиб, куч билан самолётни суриб, жойидан қўзғатишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)