Ўзбекистон ҳукумати ва Россиянинг «Газпром» компанияси 2015 йил март ойигача Устюрт платосидаги Жел газ конида фаолият олиб бориш бўйича Маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги битимни имзолашни режалаштирмоқда, деб хабар берди «РИА Новости».
«Биз ‘Газпром’ билан Маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги иккинчи битимни имзолашга тайёргарлик ва унинг муддатлари бўйича музокаралар олиб боряпмиз», − деди Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, Молия вазири Рустам Азимов Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисида.
Комиссия «Ўзбекнефтгаз» ва «Газпром»га 2014 йил 10 декабргача битимни имзолашга тайёргарлик бўйича музокаралар ўтказиш, 2015 йил 1 мартгача битимни тайёрлаб, давлат ички процедураларини ўтказиб, имзолашни топширган.
Бунгача Ўзбекистон ва «Газпром» 2004 йил август ойида Устюрт платосидаги Шохпахта кони бўйича 15 йил муддатга Маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги битимни имзолаган эди.
Изоҳ (0)