«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Апоэл»га қарши кечган баҳсдаги 4:0 ҳисобидаги ғалаба ва ўзи қайд этган хет-трик ҳақида фикрларини билдириб ўтди, деб хабар бермоқда «Uff.uz». Месси бу голлари билан Европа Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.
«Раулдан ўтиб кетиш ажойиб, аммо энг муҳими, биз бу ўйинда уч очкога эга бўлдик. Бу қадар ажойиб натижага эриша олганимдан хурсандман, албатта. Аммо энг муҳими − уч очко. ‘Барселона’ ажойиб ўйин намойиш қилди.
‘ПСЖ’га қарши кечадиган ўйин осон бўлмаслиги аниқ. Аммо биз энг яхши ўйинимизни намойиш этиб, гуруҳда биринчи ўринни олишни мақсад қилганмиз», − деди Месси.
Изоҳ (0)