Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Американинг Фергюсон шаҳрида давом этаётган тартибсизликларнинг иккинчи кечасида 44 кишини қўлга олди, дея хабар бермоқда «РИА Новости». Тартибсизликларни АҚШнинг Миссури штати Сент-Луис судининг август ойида 18 ёшли афро-америкалик ўсмирни отиб қўйгани учун ҳибсга олинган полициячи Даррен Уилсонни оқлагани келтириб чиқарди.

Фото: Associated Press

Фото: Associated Press

Ҳибсга олинганларнинг тўрт нафарига нисбатан жиноятлар уюштириш бўйича айбловлар қўйилди.

Намойишлар жами 38 та штатда бўлиб ўтди. Айни дамда намойишчиларни АҚШнинг Вашингтон, Нью-Йорк, Чикаго ва Сиэтл сингари йирик шаҳарларидаги аҳоли қўллаб-қувватламоқда.

Эслатиб ўтамиз, август ойида 18 ёшли қоратанли ўсмирни отиб қўйгани учун қамоққа олинган полициячи Даррен Уилсоннинг оқлангани 25 ноябрь куни эрталаб АҚШнинг Миссури штати Сент-Луис суди прокурори Боб Маккалок томонидан маълум қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)