Таиланднинг Бангкок шаҳрида теннис бўйича «Фьючерс» тоифасига кирувчи, мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнирнинг асосий тўр баҳслари бошланди, деб хабар беради «Olamsport».
Ўзбекистонлик теннисчи Темур Исмоилов биринчи босқичда жанубий кореялик Ким Чеонг Еуига қарши кортга тушди. Баҳсда Темур рақиби устидан 6:3, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Иккинчи босқичда Исмоилов Наттан Бенжасупаван — Пручя Исаров (иккаласи Таиланд) жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)