Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Навоий вилояти Томди тумани маркази — Янги Томдида аҳоли ташаббуси ва ҳомийлик йўли билан жомеъ масжиди қуриб битказилди. Ўтган ҳафтанинг жума куни мазкур масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дўстлик байроғи» газетаси.

Навоий вилояти жомеъ масжиди. Архив. Фото: navoi.uz

Навоий вилояти жомеъ масжиди. Архив. Фото: navoi.uz

Маросимда иштирок этган­лар янги иншоотнинг барпо этилиши халқимизга хос бағ­рикенглик, саховатпешалик ва беқиёс бунёдкорлик фазила­ти­нинг ифодаси эканлигини алоҳида таъкидладилар.

«Шу пайтгача ҳудудимизда масжид йўқ эди. Фуқароларимизнинг орзу-интилишлари, эзгу ниятлари­ни ўзида мужассам этган бу қадамжо маънавиятимизни янада юксалтириш, ёшлар­ни миллий қадриятлари­миз­га ҳурмат руҳида тарбиялаш­га хизмат қилади», — деди «Ма­ҳалла» хайрия жамоат фон­дининг Томди туман бў­лин­маси раиси Д. Кетебаев.

Хабарда айтилишича, янги масжид томдиликлар­нинг Ўзбекистон Республи­каси Конституцияси кунига му­но­сиб туҳфаси бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди