Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани Ички ишлар бўлимининг навбатчи қисмига шу туманда яшовчи фуқаронинг уйидан чорва ўғирлаб кетилгани ҳақидаги маълумот келиб тушди, деб хабар бермоқда «На посту» газетаси.
Воқеа жойига зудлик билан оператив тергов гуруҳи етиб борган. Ички ишлар ходимлари жабрланувчи ва унинг қўшнилари орасида суриштирув ишларини олиб борган.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ўғри топилган. Жиноятчи шу туманда яшовчи 32 ёшли фуқаро эканлиги маълум бўлган. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)