Автомобильни ўзидан олдинги ва кейинги машиналаргача атиги 4 сантиметр жой қолдириб жойлаштирган хитойлик Хан Юе Гиннеснинг рекордлар китобига кирди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
https://www.youtube.com/watch?v=IRXW7Ne1_88
Рекорд 14 ноябрь куни Хитойнинг Чунсин шаҳрида бўлиб ўтган China Drift чемпионати доирасида Mini Hatch уч эшикли автомобили ёрдамида ўрнатилган.
Рекорд ўрнатилган ҳолат видеоёзуви 18 ноябрь куни YouTube’га жойлаштирилган бўлиб, олти кун ичида 2 миллион мартадан кўпроқ кўрилган.
Изоҳ (0)