Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Дизайнер Грег Причард 1981 йилда Time нашрида чоп этилган, Sony компаниясининг янги логотипини яратиш танловининг натижаларини Brand New сайтида эълон қилди. Бу ҳақда LookAtMe хабар берди, деб ёзади «Пароль» нашри.

1981 йилда ўтказилган танловнинг финал босқичига чиққан логотиплар. Фото: LookAtMe

1981 йилда ўтказилган танловнинг финал босқичига чиққан логотиплар. Фото: LookAtMe

1981 йилда Sony компаниясининг 35 йиллиги учун унинг логотипини қайта дизайн қилиш танлови эълон қилинган. Унда исталган киши иштирок этиши мумкин бўлган. Компания мълумотларига кўра, ушбу танловга тахминан 30 мингта қайта ишланган Sony логотиплари тақдим этилган.

Ҳакамлар танловга юборилган логотиплар орасидан аввал 59 тасини танлаб олишади. Кейин эса улар орасидан учтаси финал босқичига чиқарилади. Бироқ финал босқичидаги учта логотипдан бирортаси ҳам 1957 йилда яратилган ва ҳозирги кунгача фойдаланилиб келинаётган Sony логотипидан яхшироқ деб билинмайди ва танлов соврини учун ажратилган маблағ уч нафар финалчига тақсимлаб берилади.

Эслатиб ўтамиз, Sony компаниясининг ҳозирги кундаги машҳур логотипи 1957 йилда дизайнерлар Ясуо Куроки ва Акио Морита томонидан яратилган.

Шунингдек, «Пароль» нашрида қуйидаги мақолаларни ҳам ўқишингиз мумкин:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 9 мингдан ошди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти метросининг қурилиш ишлари билан танишди 
Маҳаллий
Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди