Октябр ойида ўзининг яккахон концерт дастурини тақдим этган Улуғбек Раҳматуллаев ўз мухлисларини бир воқеадан огоҳ этиш истаги борилигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Popcorn.uz».
Улуғбек Раҳматуллаевнинг концертидан аввал сохта таклифномалар тарқалиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Ана шунга ўхшаган фирибгарлик яна содир бўлди, дейилади хабарда.
«Хонанданинг мухлислари айни вақтда яқинда тақдим этилган ‘Ширин орзу’ номли концертни видеодискларда томоша қилишга шошаётганлиги сир эмас. Бундан фойдаланган сохта ‘тадбиркорлар’ эса хонанданинг ўтган йилги концертини айнан бу йилги, яъни 2014 йилги концерт дастури сифатида сотишаётганлигига гувоҳ бўлдик. Бу ҳолат Улуғбек Раҳматуллаевни ҳам бироз ғазабланишга мажбур этди. Шу сабаб 2014 йил тақдим этилган концертнинг видеоталқинини тез фурсат ичида тайёрлашга қарор қилди», − деб ёзади «Popcorn.uz».
Хабарда айтилишича, шу ҳафта ичида Улуғбек Раҳматуллаевнинг «Ширин орзу» дея номланган концерт дастурининг DVD дисклари сотувга чиқади. Махсус лицензияга эга бўлган дискларни дўконлардан қўлга киритиш мумкин бўлади.
Бундан ташқари, шу номдаги янги альбом ҳам тақдим этилиши кутилмоқда. Аудиоальбомдан хонанданинг энг сўнгги яратилган янги тароналари жой олган.
Изоҳ (0)