Мадагаскарда вабо эпидемияси тарқалиб, унинг оқибатида ҳозиргача 40 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабар берди.
Касалликнинг дастлабки ҳолати 31 август куни қайд этилган бўлиб, бемор 3 сентябрь куни вафот этган. 16 ноябргача жами 7 провинциядаги 16 ҳудудда 119 та вабо билан касалланиш ҳолати тасдиқланган. Пойтахт Антананариву шаҳрида ҳам икки ҳолат қайд этилган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассисларининг фикрича, шаҳарларда аҳоли зичлигининг юқорлиги ва соғлиқни сақлаш тизимининг заифлиги сабабли касалликнинг тез тарқалиб кетиши хавфи бор. Мадагаскар раҳбарияти тегишли чораларни кўрмоқда, ҳукуматга Қизил хоч жамияти ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кўмак беряпти.
Изоҳ (0)