Ўзбекистондаги UzMobile CDMA-оператори («Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг филиали) Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида янги рақамлар очилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Mobinfo.uz.
Тошкент шаҳри учун ажратилган янги рақамлар 145-ХХ-ХХ ва 197-ХХ-ХХ, Навоий вилоятидаги янги рақамлар эса 610-ХХ-ХХ кўринишида бўлади.
Бундан аввалроқ «Алоқабанк» «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси ва Хитойнинг Huawei Technologies компанияси ўртасидаги UzMobile негизида ташкил этилаётган миллий мобил алоқа операторига телекоммуникация ускунларини етказиб бериш бўйича шартномани молиялаштириш учун 17,647 миллион доллар тақдим этиши хабар берилганди.
Режаларга кўра, янги оператор ўз фаолиятини 2015 йилда бошлайди.
Изоҳ (0)