Октябрь ойининг охирида Samsung компанияси ёшлар учун мўлжалланган тўлиқ металл корпусли Galaxy A5 ва А3 смартфонларини тақдим этган эди. Россияда 5 декабрь куни ушбу смартфонларнинг тақдимоти бўлиб ўтади. Бу ҳақда Mail.Ru сайти хабар берди, деб ёзади «Пароль» нашри.
Galaxy A5 ва А3 смартфонларининг тақдимоти бўлиб ўтгач, улар Янги йил байрами олдидан сотувга чиқарилиши кутилмоқда. Бу пайтда эса уларнинг сотуви ҳам яхши бўлиши мумкин. Аввалроқ ушбу смартфонлар 530 ва 375 доллардан сотилиши хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Galaxy A5 смартфонида 5 дюйм 720×1280 пикселли Super AMOLED дисплей, 1,2 ГГц частотага эга тўрт ядроли процессор, 2 Гб тезкор ва 16 Гб ички хотира (+MicroSD), 13 мегапикселли орқа камера, 2300 мА·соат қувватга эга батарея ўрнатилган.
Galaxy A3 смартфонида эса 4,5 дюйм 540×960 пикселли Super AMOLED дисплей, А5 билан бир хил процессор, 1 Гб тезкор ва 16 Гб ички хотира (+MicroSD), 1900 мА·соат қувватга эга батарея ўрнатилган. Galaxy A5 ва А3 смартфонлари Android 4.4 KitKat операцион тизимида ишлайди.
Galaxy A5 ва А3 смартфонларининг суратларини «Пароль» нашрининг ушбу фотожамланмасида томоша қилсангиз бўлади.
Изоҳ (0)