БААнинг Шаржа шаҳрида «Мусулмон давлатлари» шахматчилари ўртасида халқаро турнир давом этяпти. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг икки аъзоси — Алексей Барсов ҳамда Сарвиноз Қурбонбоева иштирок этмоқда, деб хабар беради «Olamsport».
5-турда ўзбекистонлик ҳар икки спортчи мағлубият аламини тотиб кўрди. Алексей Барсов қора доналарда тожикистонлик Жамшид Исаев билан ҳисоб-китоб қилиб, 25-юришдан сўнг ўз мағлубиятини тан олди.
Қурбонбоева ҳам қора доналарда озарбайжонлик Улвия Фаталиевага имкониятни бой берди. Баҳс 35-юришдан сўнг тўхтатилди.
Изоҳ (0)