ФИФА «Олтин тўп» совриндорини аниқлаш учун барча мамлакат терма жамоалари бош мураббийи ва сардорлари овоз беради. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров бу борадаги танловини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Сервер ЖЧ — 2014’да чемпион бўлган Томас Мюллерни биринчи ўринга лойиқ деб топган. Иккинчи ўринга аргентиналик Лионель Месси муносиб кўрилган. Кучли учликни Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду якунлаб берган.
Жепаров йилнинг энг яхши мураббийларига қуйидаги тартибда овоз берган:
- Карло Анчелотти
- Хосеп Гвардиола
- Жозе Моуриньо
Эслатиб ўтамиз, ғолибни тақдирлаш маросими 12 январь куни Цюрих шаҳрида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)