Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий иши билан шуғулланаётган прокурорлар уни ўлим жазосига маҳкум этишни талаб қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Собиқ давлат раҳбари махфий маълумотларни бошқа давлатларга, жумладан Эрон ва Қатарга берганликда айбланмоқда. Бунинг учун Мурсий Қатардан 1 миллион доллар олгани айтилган.
Шунингдек, Мурсий ва «Мусулмон биродарлар»нинг бошқа етакчилари аввалги президент Ҳусний Муборакнинг ағдарилиши вақтида ва ундан кейин содир этилган кўплаб жиноятларда айбланган. 2012 йилда ҳокимият тепасига келган Мурсий ўтган йилнинг июль ойида ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлатилган эди.
Изоҳ (0)