Куни кеча Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат марказида 16 ноябрь — Халқаро бағрикенглик кунига бағишланган маънавий-мусиқий тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази етакчи мутахассиси Феруза Фузайлова хабар бермоқда.
Тадбир аввалида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси Муҳаммад Али сўзга чиқиб, йиғилганларни ушбу кун ва миллий байроқ қабул қилинган сана билан қутлади. У ўз нутқида Ўзбекистон бағрикенг диёр эканлигини, жамиятда фаолият олиб бораётган турли миллат ва элатларнинг ўз ўрни ва мавқеи борлигини, уларга нисбатан тенгҳуқуқлилик ва дўстона муносабатларнинг мавжудлигини таъкидлаб ўтди.
Кечанинг мусиқий қисмида Қуролли кучлар Ашула ва рақс ансамбли хонандалари, марказ ҳузуридаги «Авива», «Жемчужина», «Молодость», «Юлдузча» рақс тўгараклари аъзолари, «Калинушкина» славян қўшиқлари ансамбли, «Кимган» корейс халқ дастаси ўзларининг ажойиб чиқишлари билан томошабинларни хушнуд этди. Айниқса, бадиий чиқишларнинг турли миллатлар санъати намуналаридан ташкил топганлиги йиғилганларга манзур бўлди.
Изоҳ (0)