Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнир давом этяпти. Мусобақада ўзбекистонлик теннисчи Сабина Шарипова ҳам қатнашмоқда, деб хабар беради «Olamsport».
Турнирда 6-рақам остида таснифланган Шарипова жуфтликлар мусобақасида чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. У таиландлик дугонаси Камонван Буаям билан бирга сербиялик Ивана Жорович ҳамда украиналик София Ковалес тандемини 6:3, 1:6, тай-брекда 10:5 ҳисобида мағлуб этди.
Изоҳ (0)