2014 йилнинг 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ҳиндистон Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Викрам Кумар Дораисвамини қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида хабар берилди.
Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
Суҳбат давомида икки ва кўп томонлама шакллардаги Ўзбекистон — Ҳиндистон ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилинди.
Учрашувда ўзаро савдони кенгайтириш ҳамда иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги қўшма лойиҳаларни яратиш бўйича мавжуд улкан салоҳиятни амалга оширишдан икки томон ҳам манфаатдорлиги тасдиқланди.
Алоҳида эътибор маданий-гуманитар соҳадаги алоқаларни фаоллаштириш таклифларига қаратилди.
Изоҳ (0)