Тошкент шаҳрида қиличбозлик бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги баҳслари якунланди. Уч кун давом этган мусобақада Ўзбекистоннинг етакчи қиличбозлари ғолиблик йўлида баҳс олиб борди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Ўзбекистон Кубогининг сўнгги куни спортчилар шамшир баҳсларида иштирок этди. Жамоавий баҳсларда пойтахтлик қиличбозларга етадигани топилмади. Аёллар ўртасида Тошкент-1, эркаклар орасида эса Тошкент-2 жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Эркаклар (яккалик)
1. Евгений Коновалов (Тошкент-1)
2. Бобур Шегенов (Тошкент-2)
3. Спартак Бекченов (Тошкент)
3. Самандар Алиев (Наманган)
Аёллар (яккалик)
1. Лейсан Калимулина (Тошкент-1)
2. Маргарита Андреева (Тошкент)
3. Яна Резниченко (Тошкент)
3. Камила Шарафутдинова
Эркаклар (жамоавий баҳслар)
1. Тошкент-2
2. Тошкент-1
3. Тошкент-3
Аёллар (жамоавий баҳслар)
1. Тошкент-1
2. Тошкент-2
3. Наманган
Изоҳ (0)