Америка Қўшма Штатларининг Laser Weapons Systems (LaWS) номли лазер қуроли прототипи синов вақтида учувчисиз самолётни муваффақиятли уриб туширди, деб хабар бермоқда Gazeta.ru.
https://www.youtube.com/watch?v=OmoldX1wKYQ
АҚШ Денгиз кучлари томонидан 2013 йилда YouTube’даги каналга қўйилган видеолавҳада Naval Research Laboratory’да ишлаб чиқилиб, Naval Sea Systems Command томонидан қурилган LaWS Калифорния штатининг Сан Диего шаҳри яқинидаги USS Dewey (DDG 105) кемасига жойлаштирилгани кўрсатилган.
Ушбу қурилма берилган мўлжални нафақат уриб тушириши, балки унга жисмоний зарар етказмасдан туриб унинг кузатиш қобилиятини йўқотиб қўйиши мумкин. Қурилма прототипи ишлаб чиқилиб, синовдан ўтказилган. Лекин Қуролли кучларда ундан фойдаланиш бошлангани тўғрисида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)