«Ўзбекфильм» киностудиясидаги павильонларининг бирида эстрадамизнинг энг кўзга кўринган хонандалари бўлмиш Шаҳзода ҳамда ёшларнинг севимли хонандасига айланиб улгурган Жасур Ғойиповларнинг бирга яратган «Super lady (Бари гал)» дуэт таронаси учун видеоклип суратга олинмоқда, деб хабар берди Popcorn.uz.

Foto: popcorn.uz

Фото: popcorn.uz

Ўттиздан ортиқ кишини ташкил этадиган гуруҳ режиссёр ва операторлардан тортиб, либослар бўйича мутахассислар, визажистлар, чироқ усталари ва бир қанча техник ходимлардан ташкил топган.

Foto: popcorn.uz

Фото: popcorn.uz

Popcorn.uz’нинг қайд этишича, бугунги кунда дуэт ижро этаётган хонандалар бисёр, бироқ бу дуэтнинг бошқаларидан фарқи шундаки, уни айни вақтда энг самарали ижод қилаётган, йўналишлари бир-бириникига ўхшамайдиган икки ижодкор куйлаган. Шаҳзода ва Жасур Ғойипов яратган дуэт замонавий мусиқий йўналишда бўлиб, уларнинг иккиси ҳам мазкур дуэтни жуда чиройли тарзда ижро этган.

Foto: popcorn.uz

Фото: popcorn.uz

Foto: popcorn.uz

Фото: popcorn.uz

Катта павильонда махсус саҳна яратилган бўлиб, атрофга мослама ва чироқлар ўрнатилган. Режиссёрлик вазифасини Жамшид Ҳожиниёзов ўз зиммасига олган. Унинг сўзларига кўра, компьютер графикасидан кенг фойдаланиладиган клип декабрь ойининг биринчи ярмида тақдим этилади.

Foto: popcorn.uz

Фото: popcorn.uz

Foto: popcorn.uz

Фото: popcorn.uz

Foto: popcorn.uz

Фото: popcorn.uz

Суратга олиш майдонида оператор сифатида профессионал клипмейкер Ёдгор Носиров ишлаётган бўлса, хонандалар учун махсус либослар истеъдодли дизайнер Ҳилола Шер томонидан яратилган.