ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Ҳиндистон Суперлигаси учрашувларини бошқаради, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати.
Ҳиндистон Футбол Федерацияси таклифига кўра Эрматов бригадаси 15 ноябрь куни Ҳиндистонга жўнаб кетди ва улар 15-25 ноябрь кунлари оралиғида Ҳиндистон Суперлигаси ўйинларини бошқариб боради. Ушбу баҳсларда Эрматовга қанотларда ФИФА лайнсменлари Абдуҳамидилло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бунгача 12 ноябрь куни Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган Туркия ҳамда Бразилия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини бошқариб борган эди.
Изоҳ (0)