Ғарб ва Россия ўртасидаги кескинликларга қарамай Владимир Путин Швейцариянинг Давос шаҳрида ҳар йили бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон иқтисодий форумига таклифнома олди, деб хабар бермоқда «Европейская Правда».
Bloomberg’нинг ёзишича, Путин форумга боришни режалаштирмаган. Шунга қарамай, президентнинг ўрнига Россия бош вазири Дмитрий Медведев бориши мумкин. Россия ҳукумати вакилининг Давос форумидаги иштироки ҳозир Ғарб билан юзага келган қарама-қаршиликни акс эттирмаслиги қайд этилган.
Бундан ташқари, санкциялар мўлжалига айланган Россиянинг «Сбербанк» ва «Внешторгбанк» банклари форумнинг стратегик ҳамкорлари ҳисобланади. Форумнинг баъзи иштирокчилари ҳам Россия вакилларининг таклиф қилиниши ёмон иш эмаслиги, ҳозиргидек мураккаб вазиятларда мулоқот қилишга эҳтиёж кўпроқ бўлишини таъкидлаган.
Изоҳ (0)