Ердан 500 миллион километр узоқликда «Розетта» космик кемасидан ажралиб, Чурюмов-Герасименко кометасига қўнган «Фили» модули техник муаммоларга учрагани маълум бўлди, деб хабар бермоқда National Geographic.
Дастлабки муаммо қўниш билан боғлиқ бўлиб, модуль илк уринишда комета юзасига яхши ўрнаша олмаган ва бироз кўтарилиб, иккинчи уринишдагина кометага қўнишга муваффақ бўлган.
Қўнишдан бироз вақт ўтгач эса модуль сигнали йўқолган: «Розетта» уфқ ортига ўтиб қолгани сабабли маълумотларни жўнатолмай қолган. Бироқ кейин алоқа қайта тикланган ва ҳозирда комета юзасининг янги суратлари кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Европанинг «Розетта» номли зонди (атмосферанинг юқори қатламларини текшириш учун мўлжалланган аппарат)нинг тушириладиган модули — «Фили» Тошкент вақти билан 12 ноябрь соат 21:03 да Чурюмов-Герасименко кометасига қўнди. Таркибида «Фили» модули бўлган «Розетта» аппарати фазога 2004 йил март ойида Француз Гвианасида жойлашган Куру космодромидан учирилган эди.
Изоҳ (0)