Жорий йилнинг сентябрь ойида тақдим этилган Samsung Gear VR номли виртуал реаллик кўзойнаги АҚШда декабрдан 199 доллар нархда сотила бошланади. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Gear VR кўзойнагининг ўзи 199 доллардан сотилса, у учун мўлжалланган ўйин қурилмаси эса 100 долларга харид қилинади. Ёки ушбу виртуал реаллик кўзойнагини фақатгина Galaxy Note 4 планшетофони билан биргаликда ишлатиш мумкин.
Samsung Gear VR гаджети билан виртуал реаллик кўзойнакларини ишлаб чиқарувчи машҳур Oculus компаниясига рақиб сифатида қаралмоқда. Facebook эса Oculus компаниясини июль ойида 2 миллиард доллар эвазига сотиб олган эди.
Изоҳ (0)