Ўзбекистонлик боксчи, WBA версияси бўйича собиқ жаҳон чемпиони Руслан Чагаев IBF, WBA, WBО ва IBO версиялари бўйича жаҳон чемпиони Владимир Кличкодан реванш олиш истагини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Спорт Экспресс».
«Мен ҳали ҳам Кличкодан реванш олишни истайман ва бунга эришишимни биламан. 2009 йилги дастлабки жангизмизга жуда кам вақт қолганда рози бўлганим сабабли тайёргарлик учун вақт бўлмаганди. Шундай имкониятни қўлдан чиқаришни истамагандим. Энди эса бунақа жангга қандай тайёрланишни биламан. Мен оптимал жисмоний ҳолатда ва тўғри руҳий кайфиятда бўлишим керак», − деди Чагаев.
Руслан бош мураббий сифатида Фриц Здунек, ёрдамчи мураббий сифатида Артур Григорян, промоутер сифатида Тимур Дугазаев ҳамда бош мухлис сифатида Рамзан Қодиров унинг ёнида турса, ҳар қандай синовга тайёр бўлишини таъкидлаган.
Изоҳ (0)