Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида янги Alcatel One Touch Idol 2 Mini S смартфони 750 000 сўмдан сотила бошланди. Бу ҳақда Mobinfo.uz маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Ушбу смартфонда 4,5 дюйм 540×960 пикселли дисплей, 1,2 ГГц частотага эга тўрт ядроли процессор, 1 Гб тезкор ва 8 Гб ички хотира (+MicroSD), 2 мегапикселли олд ва 8 мегапикселли орқа камера, Bluetooth 4.0, Wi-Fi, Android 4.3 операцион тизими ўрнатилган.
У 4G LTE модулида ишлайди. Батареясининг қуввати 2000 мА·соатни ташкил этади. Бу эса смартфоннинг 9 соат гаплашиш режимида, 400 соат кутиш режимида ишлаши учун етади. Унинг ўлчамлари 63,5×129,5×8,5 миллиметрни, оғирлиги эса 116 граммни ташкил этади.
Изоҳ (0)