13 ноябрь ҳолатига кўра «Мулоқот» ижтимоий тармоғининг мобил дастурида ўтказилаётган «Мулоқот юлдузи» танловининг юқори ўнлигидаги суратлар жами 2652 та «юлдуз» билан баҳоланган ва уларга 3061 та фикр билдирилган.
Ушбу танловда етакчиликни эгаллаб турган суратга 2080 та фикр билдирилган ва у 762 та «юлдуз» тўплаган. Шунингдек, иккинчи ўриндаги сурат 742 та «юлдуз» йиққан ва унга 749 та фикр билдирилган. Учинчи ўринни эгаллаб турган сурат эса 552 та «юлдуз» тўплаган, бироқ унга камроқ — 76 та фикр билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, «Мулоқот юлдузи» танлови жорий йилнинг 24 ноябрь куни соат 14:00 да якунланади. Унда энг кўп «юлдуз» тўплаган уч нафар иштирокчи танлов ғолиби деб топилади ва уларга қуйидаги совғалар топширилади:
Ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими 7 декабргача Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
Ушбу танловда иштирок этиш учун:- «Мулоқот» ижтимоий тармоғининг Android-дастурини Google Play’дан юклаб олишингиз;
- Унга қизиқарли суратингизни жойлашингиз
- ва «юлдуз»лар тўплашингиз керак!
Танловда иштирок этиш шартлари билан қуйида танишишингиз мумкин:
- Танловда фақат муаллиф ўзи олган суратлар иштирок этади. Муаллифдан ўзга кишилар томонидан олинган суратлар танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди;
- Бир аъзо бир неча сурат жойлаши мумкин, аммо унинг битта — энг кўп «юлдуз» тўплаган сурати танловда иштирок этади;
- Танловда Ўзбекистон қонунлари ва одоб-аҳлоқ нормаларига зид суратлар иштирок этиши тақиқланади. Бунда суратлар жойланган тақдирда сурат ўчириб ташланади ва аъзо танловдан четлатилади;
- Танлов иштирокчиси «Мулоқот»да ўз асл исми ва фамилиясини кўрсатиши шарт. Асл исм-фамилиясини кўрсатмаган иштирокчилар танловдан четлатилади;
- Танловда бир паспорт эгаси фақат битта профил билан қанташиши мумкин;
- Танлов ғолибига айланган аъзолар «Мулоқот» ижтимоий тармоғи орқали огоҳлантирилади. Танлов тақдирлаш маросимида иштирок этмаган ғолиблар танловдан четлатилади;
- Танлов совғаларининг пулли эквиваленти тўланмайди;
- Танлов ташкилотчиси Simple Networking Solutions ҳисобланади;
- Танловда иштирок этган суратлар Ташкилотчи мулки ҳисобланади ва Ташкилотчи суратдан исталганча фойдаланиш ҳуқуқига эга;
- Ташкилотчи томонидан аввал уюштирилган танловларда ғолиб бўлган кишилар ушбу танловда иштирок этиши тақиқланади;
- Танловда Ташкилотчи ва уларнинг яқин қариндошлари қатнашиши мумкин эмас;
- Танловда иштирок этган аъзо ўз шахсий маълумотларини Ташкилотчи томонидан қайта ишланишга рухсат беради;
- Танловда иштирок этган аъзо автоматик тарзда ушбу қоидаларга розилик билдиради;
- Юқоридаги шартларни бажармаган иштирокчилар танловдан четлатилади.
Танловда иштирок этиш учун қўлланма:
«Мулоқот» ижтимоий тармоғининг мобил дастурини Google Play’дан юклаб олишни унутманг! Танловдаги иштирокингизда омад тилаймиз :)
Изоҳ (0)