Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров россиялик реп ижрочиси Тиматига республикада хизмат кўрсатган артист унвонини топшириш тўғрисидаги буйруқни имзолади. Бу ҳақда Қодиров ўзининг Instagram’даги саҳифасида маълум қилган.
Шу йўл билан Чеченистон раҳбари Дима Биланни саҳнада гиёҳванд моддалар истеъмол қилишда айблаган Тиматини қўллаб-қувватлашини билдирди.
«Тимати − иродали инсон, унинг учун номус, виждон ва интизом қадрлидир. Акс ҳолда мен уни ҳеч қачон дўстим деб атамаган бўлардим. У ҳар қандай тиббий экспертизага тайёр», − деб ёзди Қодиров.
Изоҳ (0)