2014 27 июндаги Республика иқтисодиёти тармоқларини 2014-2015 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори ижроси доирасида Бухоро вилоятида қатор ишлар олиб борилмоқда, деб хабар берди Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Ғиждувон тумани Зафаробод шаҳарчасида 31 кўп қаватли ва 116 якка тартибдаги турар-жой мавжуд бўлиб, қиш мавсумида аҳоли хонадонларида иссиқлик, электр энергияси ҳамда газ таъминотида узилишларнинг олдини олиш чоралари кўрилди. Кўп қаватли уйларнинг том қисмини таъмирлаш, канализация қувурларини янгилаш юзасидан белгиланган ишлар сифатли бажарилди.
Мавсумга пухта тайёргарлик кўришда шаҳарчадаги электр тармоқлари корхонаси, 5-кон бошқармасининг марказий иссиқлик узатиш бўлими, «Ғиждувонгаз» филиалининг 400 нафарга яқин ишчи-мутахассислари иштирок этди.
Изоҳ (0)