«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 2014 йил 8 ноябрдан бошлаб Россиянинг Узоқ шарқдаги марказий шаҳри Хабаровск ва Ўзбекистон пойтахти Тошкент аэропортлари ўртасидаги парвозларни қайта йўлга қўйди. Бу ҳақда UzDaily.uz хабар бермоқда.
Тошкент — Хабаровск рейслари икки ҳафтада бир маротаба, 2015 йил январидан эса ҳафтасига бир марта амалга оширилади. Баҳор — ёз мавсумида мазкур йўналиш бўйича парвозларни ҳафтасига уч маротабагача кўпайтириш режалаштирилмоқда. Бу йўналишда Боинг-757 самолётлари хизмат қилади.
«Биз янги рейсдан икки шаҳар ўртасида йўловчилар ва юк ҳажми кўпайишини кутмоқдамиз. Ўйлашимча, янги йўналишнинг очилиши, шубҳасиз, авиакомпания (‘Ўзбекистон ҳаво йўллари’)га ҳам, Хабаровск аэропортига ҳам иқтисодий фойда келтиради. Биз самарали ва муваффақиятли ҳамкорликка умид қиламиз», — деди «Ўзбекистон ҳаво йўллари» вакили Ғафур Юсупов.