Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Фаррух Дўстов Словакиянинг Братислава шаҳрида давом этаётган «Челленжер» туркумига кирувчи турнирдаги иштирокини муваффақиятли давом эттирмоқда, деб хабар беради «Olamsport».
Мукофот жамғармаси 85 минг еврони ташкил этувчи ушбу турнирнинг ярим финалида Фаррух ўта мураккаб кечган ярим финал баҳсида нидерландиялик теннисчи Игор Сейслингни 7:6, 6:7, 7:5 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа финалига чиқди.
Изоҳ (0)