PepsiCo президенти Зайн Абдулла 31 декабрь куни ўз лавозимини тарк этади. Бу ҳақда The Wall Street Journal’га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Газетанинг қайд этишича, 56 ёшли Абдулла компания директорлар кенгаши раиси ва бош директори Индра Нуйининг асосий ворисларидан бири сифатида кўрилаётган эди. Унинг кетиш ҳақидаги қарори «кутилмаган» дея таърифланмоқда.
Сўнгги даврда PepsiCo иккинчи топ-менежерини йўқотмоқда: аввалроқ Target Corp.га раҳбарлик қилган Браян Корнелл компанияни тарк этганди.
Нуйи ҳозирча истеъфога чиқиш режаларини эълон қилгани йўқ, бироқ қисқа вақт ичида икки Абдулла ва Корнеллнинг ишдан кетгани эҳтимолий ворислар рўйхатини қисқартирган.
PepsiCo Абдулланинг истеъфосини изоҳларкан, президент қарийб 20 йил давомида ишга «ўз юраги ва қалби»ни бахшида этганини қайд этди. Абдулланинг ўзи ҳозирча ҳеч қандай изоҳ берганича йўқ.
Изоҳ (0)