Мексика кўрфазида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг F-16 қирувчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлигига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
«Тинделл» (Tyndall) ҳарбий базасига тегишли самолёт Флорида штатининг Панама-Сити шаҳридан тахминан 90 километр узоқликда ҳалокатга учраган. Учувчининг тақдири ҳозирча номаълум.
«Самолёт топилганича йўқ, қутқарув бригадалари самолёт сувга қулаган деган тахмин билан қидирув ишларига киришган», – дейилади «Тинделл» базаси тарқатган пресс-релизда.
Изоҳ (0)