Бухоро шаҳрининг бешинчи кичик ноҳиясидаги Абдураҳмон Жомий кўчаси бўйлаб жойлашган уйлар аҳолиси ҳафта бсоҳида ёғган кучли ёмғирлардан кейин пиёдалар йўлагида ўтиш учун қуруқ жой тополмай қийналмоқда, деб хабар берди «Восточний экспресс».
Хабарда айтилишича, бу ҳудуддаги йўлакдан ўтиб олиш учун пиёдалар «ҳақиқий акробатик трюклардан фойдаланишига» тўғри келмоқда. Ўтиш пайтида автомобиль келиши пиёдаларни янада ноқулай ва мураккаб аҳволга солаётгани айтилган.
Айрим уйларда яшовчилар эса бутунлай боши берк ҳалқага тушиб қолган: уй ҳовлисига кириб-чиқиш учун ягона йўл янги бино қурилиши олиб борилаётгани туфайли лойга беланган. «Восточний экспресс»нинг маълум қилишича, бу ердаги қурилиш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг қурилишни ташкиллаштириш қоидалари тўғрисидаги тегишли қарорига мувофиқ ташкил қилинмаган.
Изоҳ (0)