Дания ва Швециянинг Arla Foods компанияси Россияга етказиб берилиши режалаштирилган пишлоқни Даниядаги бошпанасиз ва камбағал одамларга тарқатиб бермоқчи, деб хабар берди «Ведомости».
Дунёдаги энг йирик органик сут ишлаб чиқарувчиси 15 тонна пишлоқни камбағалларга озиқ-овқат тарқатувчи Food Bank нотижорат ташкилотига хайрия қилишни режалаштирган. Бундай қарорга Россия Европа иттифоқи, АҚШ, Канада, Австралия ва Норвегиядан сут ва бошқа маҳсулотларни импорт қилишга эмбарго қўйгани сабабли келинган.
Компания вакиллари санкциялар киритилганидан бери Россия учун мўлжалланган маҳсулотларнинг катта қисмига янги харидорлар топилган, бироқ бир қисми баъзи сабабларга кўра сотилмагани учун хайрия қилинишини маълум қилган.
Изоҳ (0)