Халқаро профессионал футболчилар ассоацияциялари уюшмаси раҳбари Тео ван Сеггелен футболчиларни Қатарда ўтадиган ЖЧ-2022 ёзда ўтадиган бўлса, унга нисбатан бойкот эълон қилишга чақирди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
«Агар турнир муддати ўзгартирилмаса, судда ҳам шу позициямизда қоламиз ва ўйинчиларга мусобақага бормасликни маслаҳат берамиз. Биз қўлимиздан келган барча керакли чораларни кўрамиз», − деди ван Сеггелен.
3 ноябрь куни Цюрихда ФИФА ишчи қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтган ва унда ЖЧни 2022 йилнинг январь−февраль ёки ноябрь−декабрь ойларида ўтказиш масаласи кўриб чиқилган эди. Европа клублари ассоциацияси ҳам ФИФАдан Қатар-2022ни майда ўтказишни сўрамоқчи эканлигини маълум қилган. Аммо ван Сеггелен бу фикрга ҳам қўшилмайди.
«Улар жуда кўп нарса сўраяпти. Ўйинчиларнинг соғлиги ва хавфсизлиги клубларнинг иқтисодий ва молиявий қизиқишларидан муҳимроқ бўлиши керак», − деди у. Ван Сеггеленнинг фикрича, энг оптимал вариант − ноябрь декабрь ойлари.
Изоҳ (0)