2014 йилнинг 4−9 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида «Умид ниҳоллари» спорт мусобақаларининг мактаб ва туман (шаҳар) босқичи бўлиб ўтади. Унда 1-4-синф ўқувчилари спортнинг 5 та тури бўйича, 5-9-синф ўқувчилар 6 та тур бўйича ўзаро беллашадилар. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.
«Умид ниҳоллари» спорт мусобақалариниг мактаб ва туман (шаҳар) босқчилари ўқувчиларнинг кузги таътил кунларида ўтказилади. Бу эса уларнинг бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ташкил этиш имконини беради.
Шунингдек, кузги таътил кунларида ўқувчи-ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун умумий ўрта таълим мактаблари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, спорт мажмуаларидаги тўгараклар ва сексиялар, сузиш ҳавзалари тўлақонли фаолият кўрсатади. Бугунги кунда республикада уларнинг сони 65 423 тани ташкил қилиб, спорт тўгаракларида 1 млн. 637 943 нафар ўқувчилар спорт билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Спорт тўгаракларида қатнашиш 16 ёшгача бўлган болалар учун бепул.
Изоҳ (0)