Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Forbes журнали томонидан эълон қилинган дунёнинг энг таъсирли шахслари янги рейтингига ўз муносабатини билдирди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Аввал хабар берилганидек, ушбу рейтингни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин бошқариб бормоқда. Кейинги ўринларда АҚШ президенти Барак Обама, Хитой раҳбари Си Цзиньпин, Рим папаси Франциск ва Германия канцлери Ангела Меркель бормоқда.
«Биз миллий етакчимиз Владимир Путинни табриклаймиз. Барак Обама эса баъзи нарсалар устида бош қотириши керак. Менинг отларимга санкция эълон қилиш ўрнига давлатни бошқариш ишлари билан шуғулланса бўларди», − деб ёзган Қодиров ўзининг Instagram’даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Рамзан Қодировнинг пойга отларига АҚШ эмас, балки Германиянинг от пойгалари уюштирувчи фирмалари Чеченистон раҳбарига қўйилган молиявий санкциялар туфайли мукофот пулларини беришдан бош тортган эди.
Изоҳ (0)