Жамият, шу жумладан тарихчилар ахборот маконида Россия позициясини ўзлари ёқлаши керак, давлатнинг вазифаси эса бу ерда — бунинг учун зарур ёрдамни кўрсатишдан иборат. Бу ҳақда Владимир Путин ёш олимлар ва тарих ўқитувчилари билан учрашувда айтиб ўтди, деб ёзади «РИА Новости».
Суҳбат чоғида президентга интернетда Россия тарихи ҳақида сохта маълумотларни берувчи ахборот манбаларига қарши қандай курашиш мумкинлиги ҳақида савол берилди.
«Асл жиноий тавсифга эга бўлган нарсалардан ташқари, ҳеч нарсани тақиқлаш керак эмас. Жиноят деб ҳисобланмайдиган, бироқ салбий хусусият касб этадиган ҳолатларда эса курашишнинг йўли битта: янада асослироқ бўлган ва ёрқинроқ ифодаланган нуқтаи назарни қарши қўйишдир», — деди Путин.
Изоҳ (0)