Россия президенти Владимир Путин кетма-кет иккинчи йил Forbes версияси бўйича дунёнинг энг нуфузли кишиси деб эътироф этилди. Рейтингда иккинчи ўринни АҚШ президенти Барак Обама, учинчи поғонани эса Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин эгаллади.
Forbes’нинг таъкидлашича, 2014 йилда Путин куч билан Қримни Россияга қўшиб олди ва Украинадаги урушда қатнашди, уруш давомида эса фуқаролик авиалайнери уриб туширилди. Нашр мақоласида қайд этилишича, самолёт «деярли шубҳасиз» Россия томонидан етказилган ракета мажмуаси томонидан нишонга олинган.
Изоҳ (0)