Euronews телеканали Uzbekistan life туркумидаги кўрсатувларини давом эттириб, «Самарқанднинг бебаҳо меросини асраб» кўрсатувини намойиш этди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Today.
Кўрсатувда Амир Темур ва Мирзо Улуғбек даврида Самарқанднинг улкан маданий марказга айлангани ҳақида сўз юритилган. Айниқса, Улуғбекнинг илмий ҳиссаси ва Улуғбек мадрасасининг ноёб меъморчилик намунаси эканлиги таъкидланган. Самарқанд яқинига дафн қилинган муҳаддислар етакчиси Имом Исмоил ал Бухорийнинг мақбараси ва буюк олимнинг ўзига алоҳида урғу берилган.
Шунингдек, яқин орада Euronews телеканали орқали Ўзбекистоннинг яна икки қадимий шаҳри − Бухоро ва Хива ҳақида ҳам махсус кўрсатувлар эфирга узатилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)