Россия президенти Владимир Путин фашистлар билан ҳамкорлик қилган ташкилотларнинг белги ва атрибутларини тарғиб қилиш ва оммага кўрсатишни тақиқловчи қонунни имзолади, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Шунингдек, Нюрнберг трибунали ҳукмларини тан олмайдиган ташкилотлар ҳам тақиқ рўйхатидан ўрин олган. Тақиқланган фаолият билан шуғуллангани учун Россия фуқаролари 1000-2000 рубль (22-45 доллар) миқдоридаги маъмурий жарима ёки 15 суткалик қамоқ жазосига маҳкум қилинади.
Мансабдор шахслар 1000-4000 рубль (22-90 доллар), жисмоний шахслар 10-50 минг рубль (220-1000 доллар) миқдоридаги жаримага тортилади. Энг юқори жарима 20-100 минг рубль (450-2000 доллар) қилиб белгиланган.
Изоҳ (0)