Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кризис ҳолатларида бошқариш миллий маркази раҳбари ўринбосари Олег Воронов яна бир гуманитар ёрдам колоннаси Донбассга етиб борганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Korrespondent.net.
Унинг сўзларига кўра, 50 тоннадан ортиқ дори ва ёқилғи ортилган 10 та юк машинаси Донецк шаҳрига етиб борган. Шунингдек, Луганск шаҳрига ҳам айнан шу миқдордаги автоколонна борган. Ҳозирда юклар туширилаётгани айтилган.
Бу умумий ҳисобда Россия томонидан Украина шарқига юборилган олтинчи гуманитар конвойдир. Бундан бир ҳафта олдин озиқ-овқат, ёқилғи, қурилиш материаллари ва дори-дармонлари ортилган 100 автомобилдан иборат колонна Донбассга етиб келган эди.
Изоҳ (0)