Қарши шаҳрида «Насаф» футбол клуби ўринбосарларининг янги ўқув-машғулот базаси очилишига бағишланган тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ўзбекистон футбол федерацияси мутасаддилари, футбол мактаблари раҳбарлари, спортчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида футбол, хусусан, болалар футболини янада ривожлантириш, футбол мактаб ва клублари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир ёшларни тарбиялашга улкан эътибор қаратилаётгани алоҳида таъкидланди.
Тадбир иштирокчилари «Насаф»нинг янги ўқув-машғулот базасида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Ушбу клуб тарбияланувчилари мамлакат ва халқаро миқёсда ўтказилаётган турнирларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олиб келмоқда. Ўтган йили мазкур мактабнинг 2000 йилда туғилган болалардан таркиб топган жамоаси Украинада ўтказилган халқаро турнирда бош совринни қўлга киритгани бунга мисолдир.
Изоҳ (0)